
Корея Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” тантанали равишда очилди
Маданий дастурда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Зулайхо Бойхонова, Камолиддин Ўринбоев, Илёс Арабов ва Айгул Нодирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова, шунингдек, таниқли хонандалар Ҳулкар Абдуллаева ва Улуғбек Йўлчиев иштирок этди. Шунингдек, концерт дастуридан Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, “Навбаҳор” рақс ансамбли, мақом ва опера санъати хонандаларининг чиқишлари ўрин олди.







